Асакада хусусий уйда ташкил этилган автосервис ёниб кетти: бир киши ҳалок бўлди (видео)
Андижон вилояти Асака тумани Неъматобод маҳалласидаги хусусий уйлардан бирида жойлашган автомобил таъмирлаш устахонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Янгиобод кўчаси 42-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар 28-июл куни соат 18:21 да келиб тушган. Соат 18:26 да Ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва содир бўлган ёнғин соат 18:54 да батамом ўчирилган.
Ҳабар қилинишича ёнғин оқибатида бир нафар шахс вафот этган, яна бир нафари оғир тан жароҳати олган.
Ёнғин натижасида ахоли яшаш хонадонининг 70 кв.м майдонда том қисми зарарланган. Шунингдек шахобча ичида бўлган «Labo» русумли автомашинаси тўлиқ ёниб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Асака туман ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.