Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди
Тошкентнинг Сергели туманида автобус ёниб кетди, деб хабар берди пойтахт фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати.

Янги Сергели кўчасида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар, 18-феврал куни соат 12:02 да ФВББ хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:07 да етиб бориб, ёнғин соат 12:09 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида 4-автосаройга қарашли автобус ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги билдирилди.




