Ўзбекистонда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши учун жазо чоралари кучайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёев пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши учун жазони кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга пиротехника маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ва Ўзбекистондан олиб чиқиш учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан ўзгартишлар киритилди.

Ушбу чоралар содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг хусусияти ва жамоатга хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.

Аввалроқ Олий Мажлис Сенати 2021-2023 йилларда умумий қиймати қарийб 2 миллиард сўмлик 300 минг донадан ортиқ пиротехника маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ 239 та ҳолатнинг олди олингани ҳақида хабар берган эди.

Қарорлар