Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақида Ислом Республикасининг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфраз Ҳусайннинг LinkedIn’да маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Покистон вакиллари 7 декабрь куни тегишли протоколни имзолади. Учрашувда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳам иштирок этди.

Ушбу протокол қардош мамлакатни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга яқинлаштиради, деб ёзди Сарфраз Ҳусайн.

Шу куни Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолаганини маълум қилди.

Биз Ўзбекистоннинг кўп томонлама савдо тизимига тез орада қўшилишини қўллаб-қувватлаймиз ва ЖСТ оиласига аъзолик Ўзбекистонга кўпроқ савдо ва инвестициялар олиб келишига ишонамиз. Икки томонлама даражада бу мавжуд савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва келажакда халқлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишимизнинг тасдиғидир, деб ёзди у.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг ЖСга аъзо бўлишишини Филиппин, АҚШ, Хитой ва Салвадор қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон