Камбағал оилаларга моддий ёрдам: субсидия, нафақа ва тиббий суғурта
Президент фармони билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яхшилашга қаратилган янги моддий ёрдамлар эълон қилинди.
Булар:
— 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, «Ёшлар дафтари» ва 1-сентабрдан «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига, кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади;
— Шу йилнинг 1 майидан, «Ижтимоий дафтар» жамғармалари ҳисобидан тиббий ёрдам ва жарроҳлик амалиётлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади;
— Апрель ойидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам ўрнига, Камбағал оилалар реестрига киритилганларга субсидиялар ажратилади.
Бу маблағлар уй-жой қуриш ва артезиан қудуқ қазиш каби харажатларни қоплашга сарфланади. Бунда уларга 11,25 млн сўмдан кўп бўлмаган маблағ берилади.
— 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинганларга «Инсон» марказлари орқали бир марталик нафақа пули (2,25 млн сўм) тўланади.
— Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида янги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари ташкил этилади.