Канада ЖСТга АҚШ божлари устидан шикоят қилди

Канада АҚШнинг пўлат ва алюминий импортига қўшимча тарифлар жорий қилгани юзасидан Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га шикоят қилди. Бу ҳақда 13 март, пайшанба куни ЖСТ маълум қилди.

Канада ЖСТдан Канададан айрим турдаги пўлат ва алюминий маҳсулотларига импорт божлари жорий этилиши бўйича АҚШ билан ўз келишмовчилиги юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўради, — дейилади ташкилот сайтида.

Унда, Оттаванинг фикрича, Вашингтоннинг янги тарифлари ЖСТ ташкил этилишидан олдинги 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича бош келишув (ТСБК) бўйича мажбуриятларни бузаётгани аниқланган.

Жаҳон