Канадада йўловчи самолёти ағдарилиб кетди
Канаданинг Торонто халқаро аэропортига қўниш чоғида Bombardier CRJ900LR самолёти ағдарилиб кетди.
Ҳодиса 17 февраль куни Delta Airlines авиакомпаниясининг самолёти билан юз берган. У АҚШнинг Миннеаполис шаҳридан учиб келаётган эди. Авиаҳалокат оқибатида 18 киши жароҳат олган. Bombardier CRJ900 бортида жами 76 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар қайд этилмаган.
Авиаҳалокат юз берди. Аммо ҳозирча у билан боғлиқ ҳолатларни билмаймиз. Тушунишимча, йўловчиларнинг аксарияти самолётдан чиққан ва жабрланмаган, аммо биз бунга ҳали ҳам ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қилмоқдамиз, шунинг учун воқеа жойида бўлиб, тергов олиб бормоқдамиз, дейди маҳаллий полиция вакили Сара Паттен.