Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабар берди.
Бахтиёр Саидов элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Ҳозирда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда. Минтақамизнинг глобал роли ҳам кенгайиб бормоқда. Биз икки давлат алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз.
Жаноб элчига фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасида мавжуд кўприкларни мустаҳкамлаш ва янгиларини барпо этишда муваффақиятлар тилаймиз, деб ёзади вазир.