Энди банклар томонидан маблағлар автоматик ечиб олинганда, картада минимал қолдиқ сақланади

Эндиликда тўлов тизимининг автоматик акцептсиз ечиб олиш хизматидан фойдаланувчилар учун минимал камайтирилмайдиган қолдиқ жорий этилмоқда.

Хусусан, Uzcard тўлов тизимининг хабар беришича энди картада ҳар доим камида 3 та базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) сақланади. Бу шуни англатадики, ечиб олиш энди балансни нолга туширмайди ва операциялар фақат белгиланган чегарадан ортиқ бўлган маблағ доирасида амалга оширилади.

Қайд этилишича, акцептсиз ечиб олишлар одатда карта эгаларининг банклар ва бошқа молиявий институтлар олдидаги мажбуриятларини (масалан, кредитлар, бўлиб-бўлиб тўлаш ва бошқа мажбуриятлар) сўндириш учун қўлланилади.

Шу ўринда, ушбу шартлар банк томонидан мижоздан олинган ва OTP тасдиқланган карта реквизитларига нисбатан қўлланилмаслиги билдирилди.

Ўзбекистон