Наманганда қурилиш хўжалигининг 2 нафар бош мутахассиси пора билан ушланди

Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси пора билан қўлга тушди, деб хабар беради ДХХ матбуот хизмати.

Ушбу шахслар ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган, Янги Наманган туманида жойлашган 2 қаватли нотурар бинонинг қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, жорий йилнинг март ойида 7 минг доллар олишган.

Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади. Шунингдек, иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинади.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон