Тошкентдаги цехлардан бирида йирик ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги цехлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

ФВВга 11 сентябрь куни соат 12:40 да Қўшбеги кўчасида жойлашган пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 12:46 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:15 да бартараф этилган.

Маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ўзбекистон