Uzum Market DBS модели асосида «Озиқ-овқат маҳсулотлари» тоифасини ишга туширмоқда

2025 йил 29 сентябрдан бошлаб Uzum Market платформада DBS (Delivery by Seller) модели бўйича сотиладиган янги — «Озиқ-овқат маҳсулотлари» тоифасини ишга туширади.

Эндиликда сотувчилар озиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан-тўғри харидорларга сифат ва сақлаш шартларига қўйиладиган барча талабларга риоя қилган ҳолда етказиб беришлари мумкин бўлади.

Янги тоифани очиш маркетплейс ассортиментини сезиларли даражада кенгайтириш, харидорларга эса янги ва сертификатланган маҳсулотларни тезроқ олиш имконини беради.

Тоифага кириш учун сотувчилар бир қатор мажбурий шартларга риоя қилишлари керак:

• ҳарорат режимига риоя қилган ҳолда маҳсулотни сақлаш ва етказиб беришни таъминлаши;

• фақат сертификатланган маҳсулотни реализация қилиш;

• ўрамда барча мажбурий маълумотларни (таркиби, озуқавий қиймати, яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари ва бошқаларни) кўрсатиш;

• яроқлилик муддатларини кузатиб бориш;

• амалдаги сифат назорати тизимига эга бўлиш (масалан, HACCP ёки ISO 22000 — маҳсулотларнинг «совуқлик занжири» учун).

Шунингдек DBS схемаси ишлаётганда сотувчилар етказиб бериш вақти ва манзилини келишиш учун харидор билан 24 соат ичида боғланишлари шарт. Бу юқори даражадаги сифатли хизмат кўрсатиш ва буюртмани ўз вақтида олиш имконини беради. DBS бўйича батафсилроқ ишлаш қоидалари билан йўриқномада танишишингиз мумкин.

Бундан ташқари, сотувчилар тасдиқланган рўйхатдаги озиқ-овқат маҳсулотларини DBS схемаси бўйича сотишлари мумкин. Бу ассортиментни кенгайтириш ва сотувни кўпайтириш учун янада кўпроқ имкониятлар очади. Маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Uzum Market озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида ишлайдиган ҳамкорларни тоифага қўшилишга ва DBS модели платформасида биринчи озиқ-овқат етказиб берувчилардан бири бўлишга таклиф қилади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон