Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат пасайиши бошланади
Ҳаво ҳарорати 6-9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда

Келаси ҳафта Ўзбекистонда аномал иссиқлик пасайиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзгидромет.
Бугун, 17 июль куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ кучайиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 42-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 46-48 даражагача исийди.
Шамол 9-14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
20 июль — душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида эстремал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади.
21 июль — сешанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича иссиқ чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6-9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда.
Тошкентда: асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Бугун кундузги ҳаво ҳарорати 41-43 даража, шанба ва якшанба кунлари 43-45 даража, кечалари эса ҳарорат 25-28 даража бўлади.





