Жон Кеннеди ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатлар махфийликдан чиқарилади
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг 35-президенти Жон Кеннеди, унинг укаси, собиқ бош прокурор Роберт Кеннеди ва руҳоний Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатларни очиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Мен президент Жон Кеннедининг ўлдирилиши билан боғлиқ ёзувлардаги маълумотларни таҳрир қилиш ва яшириш давом этаётгани жамоатчилик манфаатларига зид эканига ва бу ёзувларни эълон қилиш вақти аллақачон етганига ишонч ҳосил қилдим, дейилади ҳужжатда.
Трампга 15 кун ичида Жон Кеннедининг ўлдирилиши бўйича терговга оид ҳужжатларни тўлиқ эълон қилиш режаси берилади. Бундан ташқари, 45 кун ичида Роберт Кеннеди ва Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилиши бўйича тергов материаллари ўрганиб чиқилиб, уларни эълон қилиш режаси ҳам берилиши керак.