Ўзбекистонда Голливуд фильмлари учун мўлжалланган камерада реклама видеоси суратга олинди

KFC Uzbekistan ижтимоий тармоқларда видеоролик эълон қилди.

Мусиқий форматдаги реклама кампанияси буджет сарфлашнинг ноодатий усули бўлиб туюлиши мумкин, аммо бундай лойиҳалар маркетингда креатив ёндашув янгилик олиб киришга қодирлигини кўрсатади. Рекламанинг бундай тури кенг аудитория эътиборини жалб қилиши, ностандарт ғоялар бренд мавқейини қандай мустаҳкамлашини кўрсатиши мумкин.

Бундай имиджли роликлар глобал брендлар ўз қадриятларига содиқ қолган ҳолда ҳар қандай минтақанинг маданияти ва анъаналарига мослашишигига мисол бўла олади.

KFC Uzbekistan ҳам худди шундай стратегияга амал қилишга қарор қилди ҳамда «musical» услубидаги реклама ролигини эълон қилди. КFC Авто ва унинг афзалликларини кўрсатиш ғояси хилма-хиллик ва якдиллик ҳақи етга айланди. Видеонинг ўзи оддий одамлар ва ўзбекистонлик ходимларнинг КFCга бўлган муҳаббати ва уларнинг ресторандаги ўзига хос лаҳзалари ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу реклама билан муаллифлар КFC шунчаки таом эмас, балки одамлар қувонч ва кайфият улашиш учун учрашадиган жой эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди.

Концепция КFC АВТО сервисининг қулайлиги ҳақида, у буюртма расмийлаштиришнинг тезлигини ва дарча орқали бир зумда берилишини кўрсатади. Вақт ўтиши билан бу ғоя бренднинг турли тоифадаги одамлар — талабалар, кексалар, спортчилар, санъаткорлар ва бизнесменлар, КFC меҳмонларини жалб қилиши ҳақидаги ҳикояга айланди, — деб ёзишди КFC вакиллари ижтимоий тармоқларда.

Ғоя муаллифи ва суратга олиш жараёни раҳбари — Ҳабибулло Набиев ҳамда Khabi Media жамоаси. Лойиҳа устида ишлаш деярли тўққиз ой давом этиб, видеороликни яратишда актёрлар ва техник ходимлар билан бирга жами 180 нафарга яқин одам иштирок этди. Суратга олишда таниқли блогерлар, актёрлар ва бошқа оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Суратга олиш жараёнининг ўзи одатда Голливуд фильмларини суратга олиш учун қўлланиладиган ARRI ALEXA 35 камераси ёрдамида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, KFC Uzbekistan қарийб олти йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Шу вақт ичида ресторан Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрида ўз филиалларини очиб, ўзбекистонликлар учун 1800 дан ортиқ иш ўринлари яратди.

https://youtu.be/rxjzZcj2FCc?si=PXVHYEIVhqo2fvM9

Янгиликлар