Тошкент аэропортида 20 дақиқа давомида электр узилиши кузатилди
Тошкент аэропортида 6 январь куни 20 дакикага электр таъминотида кичик узилиш юз берди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 2:28 да Қўйлиқ подстанциясидаги кичик носозлик туфайли Тошкент аэропортида қисман электр узилиши содир бўлган.
Узилиш самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмади ва барча хизматлар одатий режимда фаолият олиб бормоқда, — дейилади хабарда.
Жўнаш ва келиш заллари захира дизел генераторлар ва UPS ёрдамида электр энергияси билан таъминлангани билдирилди. Натижада соат 2:49 га келиб электр энергияси тўлиқ тикланган.





