Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Туркқўрғон кўчасининг бир қисми 13 апрелдан 25 апрелгача автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунга КҲАЙ бўйлаб Туркқўрғон кўчаси кесишмасидан Хуршида кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 35 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши сабаб бўлади.
Ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.
Ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз, – дейилади хабарда.