Колумбияда кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Колумбияда кучли ёмғирдан сўнг юзага келган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, камида 8 киши бедарак йўқолган.

Янги топилган жасадлар Белло ва Алтос-де-Ориэнте туманларида аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий офат оқибатида 50 га яқин уй зарар кўрган.

Шунингдек, қутқарув ишлари узлуксиз давом этаётгани, сув тошқинидан жабрланган 971 киши шаҳардаги вақтинча бошпаналарга жойлаштирилгани ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинган.

Колумбияда март ойидан буён давом этаётган кучли ёғингарчилик мамлакатнинг турли ҳудудларида талафотлар келтириб чиқармоқда.

Жаҳон