Барча коммунал хизматлар бир пакетга бирлаштирилиши мумкин

Яқин икки йилда барча коммунал хизматлар бир пакет сифатида, битта субъект томонидан тақдим этилади ва қарздорлик ҳам умумлаштирилади. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, «чиқинди олиб чиқиш ва электр тўловлари бир тизимга уланмоқда, навбат газ ва сув тўловларига». Шунингдек, сифатсиз хизмат учун чорани кескинлаштириш ҳам кўзда тутилади.

Чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш жамият саломатлиги учун ҳаётий масала. Нотўғри сақланаётган чиқинди полигони кимёвий қуролдек хавфли ва бизда 200 та шундай полигон бор. Чиқинди масаласи энг охриги, хавфли нуқтасига етиб келди. Тартиб бўлмаган тизимга инвесторлар миллиардлаб маблағини бермоқчи эмас, инвестицияларсиз эса тизимни ўзгартириб бўлмайди. Чиқинди ва электр тўловлари бир тизимга уланмоқда, навбат газ ва сув тўловларига. Мақсад ватандошга сифатли коммунал хизмати кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш, деб ёзди Қодиров.

12 декабрь куни «Миллий тикланиш» партияси фракцияси чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишда тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилган.

Коммунал