Конгонинг 50 дан ортиқ аҳолиси номаълум касаллик қурбони бўлди

Конго Демократик Республикаси шимоли-ғарбида 50 дан ортиқ одам келиб чиқиши номаълум бўлган иситма касаллиги қурбони бўлди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига таяниб, Actualite хабар бермоқда.

Касалликнинг жами 943 та ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 52 таси ўлим билан якунланган.

Қайд этилишича, илк касалланиш ҳолатлари 9 февраль куни қайд этилган. Касаллик барча ёшдаги одамлар учун хавфли. У иситма, титроқ, бош, мушак ва бўғим оғриғи каби аломатлар билан тавсифланади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эбола безгаги эпидемияси эҳтимоли ҳақидаги гипотезани рад этди.

Жаҳон