Ўзбекистонда олийгоҳлар контракт нархи оширилмайди

Янги 2025-2026 ўқув йилида Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари тўлов-контракт нархи ўзгаришсиз қолдирилади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлигига таяниб, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг каналида хабар берилди.

Хабар қилинишича, тез орада талабалар учун янги ўқув йилига онлайн шартнома олиш бошланади, шартномада ўтган йили тасдиқланган нархлар акс этади.

Молиявий мустақиллик берилган олийгоҳлар тўлов-контракт миқдорларини ошириш ёки эскича қолдириш масаласини ўзи ҳал қилади, — дейилади Telegram каналда.

Худойбердиевнинг, таъкидлашича, катта эҳтимол билан бундай ўқув юртларида ҳам нархлар оширилмайди, албатта истиснолар бўлмаса.

Ўзбекистон