Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг ғарбий Махараштра штатида жойлашган Пуна туманидаги Кундамала ҳудудида темир кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ҳодиса оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлган, 32 киши эса турли даражадаги жароҳатлар олган.
Қайд қилинишича, кўприк машҳур сайёҳлик ҳудудидаги дарё устида жойлашган бўлиб, воқеа вақтида ёмғир ёғмаётган эди. Қутқарувчилар томонидан 6 киши оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Ҳодиса сўнгги кунлардаги кучли ёмғирлар кузатилганидан кейин рўй берган.
Воқеа жойида Табиий офатларни бартараф этиш миллий кучлари, полиция ва бошқа қидирув-тиклаш гуруҳлари томонидан қутқарув ишлари олиб борилмоқда.