Андижонда кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди
Ижтимоий тармоқларда кўприк устида турган қизнинг йўлга сакрашга уринаётгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Воқеа 14 январ куни эрталаб соат 8:00 атрофида Андижон шаҳрининг «Ишчилар» маҳалласи Навоий шоҳ кўчасида содир бўлган.
Анқланишича, 2003 йилда туғилган Т.З. руҳий ҳолати ўзгаргани оқибатида кўприк устига чиқиб ўзини ташламоқчи бўлган.
Шундан сўнг, ҳодиса жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу ҳолатнинг олди олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.





