Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, бир фуқаро бедарак йўқолди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су ўрмон ёнғинларининг янада тарқалишининг олдини олиш учун барча куч-ғайратни сафарбар этишга даъват этди.
Ўрмон ёнғинларидан кўриладиган зарар илгари кўрилмаган даражага етишидан хавотирдамиз. Шу боис, шу ҳафта охиригача барча ресурсларимизни ўрмон ёнғинларини бартараф этишга йўналтирмоғимиз шарт, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, ўрмон ёнғинлари сабабли 17 минг гектар ўрмонзор, 209 та уй ва заводларни вайрон қилган.
Мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудудларида ўрмон ёнғинлари 21 март куни бошланганиди. Жанубий Корея ҳукумати учта минтақада — бевосита бўйсунувчи Улсан шаҳри, Кёнсан-Пукто ва Кёнсан-Намдо вилоятларида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.