Жанубий Кореяда 3 июнь куни президентлик сайлови бўлиб ўтади 

Жанубий Кореяда лавозимидан четлатилган собиқ президент Юн Сок Ёлнинг вориси аниқланадиган янги президентлик сайлови 3 июнь куни ўтказилади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларга таяниб Yonhap хабар берди.

Ушбу сана бош вазир вазифасини бажарувчи Хан Док Су бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида тасдиқланиши кутилмоқда. Конституциявий суднинг импичмент тўғрисидаги қароридан сўнг мамлакат 60 кундан кечиктирмай муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказиши керак.

Агар сана тасдиқланса, сайлов тақвимига кўра, номзодлар 11 майдан кечиктирмай ариза топширишлари лозим, сайлов кампанияси эса 12 майдан бошланади. Янги президент 3 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг ўз лавозимига киришади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти лавозимидан бутунлай четлатилгани ҳақда хабар берган эдик.

Жаҳон