Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 20 нафардан ошди

Yonhap агентлиги хабар қилишича, Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 24 нафарга етди.

Маълум қилинишича, 12 нафар фуқаро жиддий жароҳат олган, яна 14 нафари енгил шикастланган.

Мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида ўрмон ёнғинлари 21 март куни бошланиб кетган. Жанубий Корея ҳукумати учта ҳудудда — бевосита бўйсунувчи Улсан шаҳри, Кёнсан-Пукто ва Кёнсан-Намдо вилоятларида фавқулодда вазият режимини жорий этди.

Ёнғинга қарши ўнлаб вертолётлар, 5 мингга яқин киши ва 560 та махсус техника сафарбар этилган. Ёнғинни ўчиришга йўналиши ўзгарувчан кучли шамоллар ва қуруқ об-ҳаво халақит бермоқда.

Жаҳон