Ички ишлар органларининг 3 нафар ходими пора билан ушланди
Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент халқаро аэропортида ички ишлар органларининг уч нафар ходими коррупция ҳолатлари билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Биринчи ҳолатда, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходими, ўзининг мансабдор танишлари орқали тергов бўлими томонидан юритилаётган жиноий ишни, гумонланувчига нисбатан тугатиб бериши эвазига 13 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Иккинчи вазиятда, Тошкент вилояти ИИБ қориқлаш бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими сафдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан ўзаро тил бириктиради. Ходимлар хизмат мавқесидан фойдаланган ҳолда, танишлари орқали Оққўрғон туманида яшовчи фуқаронинг қориқлаш бошқармасига ишга киритиб қойиш учун 1500 АҚШ доллари талаб қилади.
Ушбу шахслар ҳам ўтказилган тезкор тадбирда, олдиндан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Бундан ташкари, тадбир давомида «Тошкент» халқаро аэрапортида паспорт-виза бўлими катта инспектори мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда, вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиш учун паспортига уни четга олиб чиқиб кетаётган фуқарога ҳамрохлик қилувчи штамп белгисини тезлаштириш эвазига 400 АҚШ долларини билан қўлга олинади.
Шунингдек, текширув ҳаракатлари давомида катта инспектор 2025 йилнинг бошидан ҳозирги кунгача Ўзбекистонда бўлиб турган 42 нафар чет эл фуқаросининг ҳар биридан 300-700 АҚШ долларини олган ва уларга чиқиш визасини ҳамда 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳамроҳ бўлувчи штамп белгисини тезлаштириш эвазига 200-400 АҚШ долларини пора сифатида олганлиги ҳам аниқланган.