Тошкентдан Владивостокка учаётган самолёт Красноярскда фавқулодда қўнишни амалга оширди
Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тегишли, HY707 «Тошкент — Владивосток» рейсини амалга ошираётган самолёт Красноярск аэропортига фавқулодда қўнди.

Маълум қилинишича, 21 январь куни маҳаллий вақт билан соат 14:46 да (Тошкент вақти билан 12:46) Boeing 767-300 самолёти техник сабабларга кўра Красноярск аэропортига йўналтирилган.
Самолёт бортда 122 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Жабрланган йўловчилар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда, эропортнинг барча хизматлари тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилиб, қўниш режа асосида амалга оширилган. Красноярск аэропорти одатий тартибда фаолиятини давом эттираётгани билдирилди.





