Бухорода криптоактивлар ноқонуний айланмасида айбланган 17 ёшли йигит иши ёпилди
Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 17 ёшли Муроджон Зувуровнинг криптоактивларнинг ноқонуний савдосида айблангани билан боғлиқ жиноят иши тугатилди.
У 2024 йил декабрь ойи бошида 17 миллиард сўмлик криптоактивларни ноқонуний равишда айлантиришда гумонланган эди.
Терговчи қарорiga кўра, Зувуров 2024 йил майдан ноябргача Binance криптобиржаси орқали 1 миллион 346 минг 267 доллар миқдорида криптоактивлар сотиб олиб, 1 миллион 346 минг 426 доллар миқдоридаги активларни ноқонуний равишда сотган. У жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бергани, айбига тўлиқ иқрор бўлгани ва қилмишидан пушаймонлик билдиргани сабабли жиноят иши тугатилган.
Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, подполковник Э.А.Қосимов томонидан тугатилган. Зувуровга ҳужжатлаштириб олинган iPhone 15 Pro Max телефони қайтариб берилиши белгиланган, қолган ашёвий далиллар эса жиноят иши ҳужжатлари билан биргаликда сақланади.
Терговчининг қарори Жиноят-процессуал кодексининг 84−5-моддаси 2-бандига асосланган бўлиб, у ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахсларга тегишлидир.
Аввалроқ, «Хўп подкаст»нинг 17 ёшли криптомиллионер йигит ҳақдаги сонини эълон қилган эдик.