Ўзбекистонликларга круиз лайнерларида ишга жойлашиш имконияти яратилaди

Ўзбекистонлик фуқаролар дунё бўйлаб ҳаракатланувчи круиз лайнерларида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Агентлик раҳбарияти ва Македониянинг Kouzon Corporation компанияси ижрочи директори Зоран Кочоски ўртасида имзоланган англашув меморандуми асосида инглиз тилини биладиган ўзбекистонликларга туристик кемаларда ташкил этилган иш ўринлари тақдим этилади.

28 йиллик тажрибага эга Kouzon Corporation 18 давлатда фаолият юритади ва ҳар йили 20–25 минггача мутахассисни иш билан таъминлайди. Лайнерлар Ўрта Ер денгизи, Тинч океани, Скандинавия, Болтиқ ва Кариб йўналишларида ҳаракат қилади.

Компанияда дастлабки 6 ойлик шартнома бўйича ойлик иш ҳақи $1,2 мингдан бошланади. Кейинчалик икки ойлик таътил берилиб, янги шартнома асосида тажрибага қараб маош $4 минг гача оширилади. Яшаш харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Келишувга кўра, иш учун зарур бўлган C1/D транзит визаси соддалаштирилган тартибда 45–90 кун ичида расмийлаштирилади.

 

Ўзбекистон