Uzum Tezkor хизмати ва Wendy’s ресторанлар тармоғи Рамазон ойида курьерларни меҳмон қилади

Рамазон ойида Wendy’s ресторанлар тармоғи ва Uzum Tezkor хизмати ифтор ва саҳарлик вақтида курьерларни меҳмон қилишади.

Ушбу даврда ресторандан буюртма берган фойдалувчилар ҳам автоматик равишда ҳайрияда иштирок этиб, курьерларни қўллаб-қувватлашади.

Wendy’s тез овқатланиш тармоғи Uzum Tezkor курьерларига уларнинг меҳнати учун миннатдорчилик билдириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳайрия ташаббусини йўлга қўймоқда. Ифтор ва саҳарлик вақтида Wendy’s ресторанларидан буюртмаларни етказиб бераётган барча Uzum Tezkor курьерлари чизбургер ва хурмо билан меҳмон қилинади. Ушбу ташаббусда иштирок этиш учун фойдаланувчилар тармоқ ресторанларидан икки соат олдин таом буюртма қилишлари кифоя.

Wendy’s ресторан меҳмонлари, ходимлари ва бренд ҳамкорларига нисбатан ҳурмат ва ғамхўрлик маданияти илгари суради. Биз муборак Рамазон ойида байрамлар, дам олиш кунлари ва рўзага қарамасдан меҳнат қилаётган курьерларни ифтор ва саҳарлик вақтида бургерлар билан меҳмон қилишга қарор қилдик. Шунингдек, биз мижозларимиз ва ҳамкоримиз Uzum Tezkor ушбу ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшишларидан мамнунмиз. Бу курьерларга уларнинг меҳнати, мижозларимизга уларнинг ишончи учун миннатдорчилик билдириш усули, – дейди Wendy’s операцион директори Озода Утарова.

Шунингдек, Рамазон ойида Uzun Tezkor барча курьерларини қўллаб-қувватламоқда – уларга рўзани очиш учун сув ва хурмо тарқатилади. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар