Исроил Ғазодаги фуқаролик объектларини бузмоқда

Исроил армияси Ғазо секторида минглаб фуқаролик инфратузилмаларини бузишни бошлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Бу ҳаракатлар март ойида HAMAS билан тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви бекор қилингач бошланган.

Сунъий йўлдош орқали олинган тасвирлар бир қанча ҳудудларда кенг миқёсдаги вайронагарчиликларни кўрсатмоқда. Исроил томони бу ишлар «оператив назорат остида» амалга оширилаётганини билдирган.

Бироқ, бир нечта халқаро ҳуқуқшунослар бу ҳаракатларни Женева конвенциясига зид деб баҳоламоқда. Конвенцияда босқинчилик пайтида фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилиш тақиқланади.

Исроил мудофаа кучлари эса халқаро ҳуқуқ доирасида ҳаракат қилаётганини, HAMAS эса ҳарбий объектларни тинч аҳоли яшаш жойларига яшираётганини таъкидламоқда.

Энг йирик вайроналар Миср билан чегарадош Рафаҳ шаҳрида кузатилмоқда. Июль ойи бошида Исроил мудофаа вазири Катс Рафаҳ харобалари ўрнида 600 минг фаластинлик учун «гуманитар шаҳар» қурилиши режалаштирилаётганини билдирганди.

Аммо ушбу режа жамоатчилик, жумладан собиқ бош вазир Эҳуд Олмерт томонидан кескин танқид қилиниб, у бу шаҳарни «концлагерь»га қиёслаганди.

Жаҳон