Хитой Германия самолётига лазер билан ҳужум қилди

Хитой ҳарбийлари Европа Иттифоқи миссиясида иштирок этаётган Германия самолётига лазер билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, Европа Иттифоқининг Қизил денгиздаги Aspides миссияси доирасида патруллик қилаётган Германиянинг разведка самолётига Хитой ҳарбий кемаси томонидан лазер ҳужуми йўналтирилган.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолатни «мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат» деб атаган.

Самолёт Хитой фрегатига яқинлашаётган вақтда воқеа содир бўлган. Ҳужум натижасида самолётга жисмоний зарар етказилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Воқеани ўрганиш учун Берлин Хитойнинг Германиядаги элчисини изоҳ беришга чақирди.

Самолёт айни пайтда Жибутида жойлашган бўлиб, тўрт нафар ҳарбий хизматчини ташийди.

Жаҳон