Қидирувга берилган шахс илк бор Литвадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Фирибгарлик бўйича айбланаётган шахс Литвадан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Интерполнинг Миллий марказий бюроси хабар берди.
Мазкур фуқаро Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган бўлиб, Литвада ушланган ва экстрадиция текширувлари учун вақтинча ҳибсга олинган. Ўзбекистон Бош прокуратурасининг расмий илтимосига асосан, Литва расмийлари уни экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Шу тариқа, қидирувдаги шахс Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси вакиллари томонидан республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топширилди.