Ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган Лос-Анжелесда сув тошқинлари содир бўлди
Лос-Анжелес округида (Калифорния, АҚШ) сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлди — бу кенг кўламли ўрмон ёнғинларидан бир ой ўтиб содир бўлди. Бу ҳақда New York Post хабар бермоқда.
Метеорологларнинг огоҳлантиришича, лой, тош ва сув оқимлари одамлар ҳаётига таҳдид солиши, йўллар, уйлар ва канализация тизимларига зарар етказиши мумкин.
Ноқулай об-ҳаводан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар — Голливуд тепаликлари, Пасифик-Палисайдс ва Алтайден.
Маҳаллий аҳоли янги жалалар, сув тошқинлари ва кучли шамолларга тайёр бўлишга чақирилди. Фуқароларга уйда қолиш, дарахтларга яқинлашмаслик, йўлларда юрмаслик тавсия этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Лос-Анжелес табиий ёнғинлардан катта зарар кўрган эди. Мутахассислар зарарни 164 миллиард долларгача баҳолаган. Ёнғин 16,2 мингга яқин бинони вайрон қилган, камида 29 киши ҳалок бўлган.