Маданият вазирлигида бир йилда 12 нафар мансабдор ишдан олинди

Маданият вазирлигида бир йилда 12 нафар  ходим ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

2024 йилда Маданият вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида давлат харидларига оид қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан жами 10 та хизмат текширувлари ўтказиб, Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ 19 та ҳолатда мутасадди ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилди.

Шунингдек, қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этмаган 12 нафар масъул раҳбар ҳамда мансабдор шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди, 20 нафарига “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Бу ҳақда жамоатчиликка бугун вазирлик мутасаддиси бирифинг орқали маълум қилди.

Қарорлар