Хоразмда 49 та маҳалланинг инфратузилмасига $61 млн йўналтирилади
Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давомида 49 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш учун халқаро молия институтлари орқали 61 миллион доллар маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Лойиҳа Боғот, Гурлан, Хонқа, Янгибозор, Ҳазорасп ва Урганч туманларидаги маҳаллаларни қамраб олади.
Хабарда, бу йил оғир аҳволдаги 70 та маҳаллага тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш учун давлат бюджети ҳисобидан 233 млрд сўм ажратилгани ва қўшимча равишда 10 та маҳаллага 15 млрд сўм йўналтириш топширилгани келтирилган.
Шунингдек, ташриф чоғида гужум етиштиришни кенгайтириш муҳимлиги ҳам таъкидланган. Унга кўра, маҳалла ва дала четларида 10 миллион туп гужум экишни назарда тутувчи уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, ҳудудда тут ва жийда дарахтлари ҳам кенг кўламда экилади.