АҚШда 15 яшар қиз мактабда отишма содир этди
АҚШнинг Висконсин штати Медисон шаҳридаги мактаблардан бирида 15 ёшли қиз отишма содир этди. Бу ҳақида CNN хабар берди.
Полицияга кўра, ҳодиса Abundant Life христиан мактабида содир бўлган. Қурбонлар орасида бир нафар ўқувчи, ўқитувчи ва отишмада гумонланган қиз бор. У ўзига ҳам ўқ узган ва олган жароҳати оқибатида касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Жароҳатланганлар сони 6 кишини ташкил этмоқда, икки кишининг ҳаёти хавф остида.
Abundant Life христиан мактабида 420 га яқин ўқувчи таълим олади. Муассаса келаси ҳафта Рождество таътили учун ёпилишни режалаштирган.
Медисон полицияси бошлиғи Шон Барнс отишмада 15 ёшли гумонланувчининг ота-онасини айбламоқчи эмас.
Ота-оналар тўлиқ ҳамкорлик қилмоқда, ҳозирда уларнинг жиноят содир этганига ишонишимиз учун ҳеч қандай асос йўқ, деди Барнс.