Mактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланади
Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
2025 йилда 21 март жума кунига тўғри келади. 20 март, чоршанба куни мактабларда III чоракнинг сўнгги куни бўлади. IV чорак дарслари 28 март, жума кунидан бошланади.