Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

ФВБга, Зарқайнар кўчасида қурилиш маҳсулотлари ёнаётганлиги ҳақида хабар 19-август соат 11:11 да хабар келиб тушган.

Шунга кўра, айтилган манзилда навбатчиликда турган ва бошқа ёрдамга етиб борган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан, ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Қўшимча маълумот тақдим этилиши малум қилинди.

Янгиликлар