Германияда номаълум шахс автомобилда одамларни босиб кетди

Мюнхен марказида Mini Cooper автомобили Верди касаба уюшмаси намойиши иштирокчиларини босиб кетди. Бу ҳақда полицияга таяниб Bild хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 27 киши жароҳатланган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, жабрланганлар шифохоналарга етказилмоқда. 

Полиция маълумотларига кўра, 13 февраль куни эрталаб соат тахминан 10:30 да ҳайдовчи Mini Cooper автомобилини Мюнхен марказида касаба уюшмалари намойишида иштирок этаётган бир гуруҳ одамларга қарата ҳайдаган. Bild’га маълум бўлишича, икки кишининг аҳволи оғир. Жабрланганлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.

Полициячилар ҳайдовчи оломонга қасддан урилганми ёки газ ва тормоз педалларини адаштириб юборганлигига аниқлик киритмоқда. Автомобильни бошқарган шахс аллақачон қўлга олинган. Ҳодисадан олдин ўқ овозлари эшитилган, бироқ бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Автомобильни бошқарган деб тахмин қилинаётган шахс қўлга олинган. У 24 ёшли Афғонистон фуқароси экани айтилмоқда.

Жаҳон