Францияда ўрмон ёнғини оқибатида 100 дан ортиқ киши жароҳатланди

Марсел яқинида юз берган ўрмон ёнғинида 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Франция ўт ўчириш хизматлари Марсел шаҳри чеккасида аввал автомобиль ёниб кетиши натижасида бошланган ўрмон ёнғинини бартараф этиш бўйича ишламоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 110 киши – жумладан 9 нафар ўт ўчирувчи ва 22 нафар полициячи – енгил жароҳат олди. Камида 400 нафар аҳоли уйларидан эвакуация қилинди.

Шаҳар мери Бенуа Паян ёнғин тарқалиши «сезиларли даражада сусайгани»ни, бироқ вазият сони ҳануз назорат остига олинмаганини маълум қилди. Ёнғин энг кучли паллада бир дақиқада 1,2 км тезликда тарқалган, унга кучли шамол ва зич ўсимликлар сабаб бўлган.

Президент Эммануэл Макрон хизмат кўрсатувчиларга миннатдорлик билдириб, аҳолини хавфсизлик чоралари ва кўрсатмаларга қатъий риоя қилишга чақирди. Ички ишлар вазири Брюно Ретайё 800 га яқин ўт ўчирувчининг тун бўйи курашини айтган.

Марсел Прованс аэропорти чоршанба куни соат 9:30 да парвозларни чекловларсиз давом эттиришини эълон этди, бироқ кечикишлар кутилмоқда. Ёнғин ҳозирга қадар 700 гектардан ортиқ майдонни қамраб олди.

Европада айни дамда Испания ва Грецияда ҳам ёнғинлар фаол бўлиб, минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда.

Жаҳон