Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

19 февраль куни эрталаб Тошкентнинг Махтумқули кўчасида Lacetti автомобили олдинда ҳаракатланаётган машиналарга урилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Видеорегистраторлардан олинган ёзувларда седаннинг зич ва секин ҳаракатланаётган оқимда тезлик билан Lada ва Cobalt орасидан ўтиб, уларга шикаст етказганини кўриш мумкин. Сўнгра у Malibu’га бориб урилган.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, ЙТҲга ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган. Жабрланганлар йўқ. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент