Тошкентда маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи ЙТҲ содир этди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани, «Навқирон» МФЙ ҳудудида 8 февраль куни соат 23:10 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Lacetti ҳайдовчиси маст ҳолатда руль бошқарувини йўқотиб, тўхтаб турган иккита Cobalt билан тўқнашув содир этган. Сўнг темир устунга бориб урилган.

Ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар ва ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи ўз сўзидан маст ҳолатда эканлиги маълум бўлган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Тошкент