Андижонда Matiz икки болани уриб юборди
Андижон вилоятининг Асака туманида Matiz икки нафар ёш болани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълум қилди.
Унга кўра, ЙТҲ Асака тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105Э Асака—Ҳумо автомобиль йўлининг 2-километрида юз берган.
1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.О. Matiz’ни бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборган. Тан жароҳати олган болалар Асака туман тиббиёт бирлашмасига юборилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг шифохонадан жавоб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.