Uzum Market фойдаланувчилар учун Фойдаланувчи билан келишув ва Uzum сиёсатини янгилайди

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Uzum Marketʼда янгиланган Фойдаланувчи билан келишув ва Махфийлик сиёсати кучга киради.

Ўзгаришлар трансчегаравий савдонинг янги модели ишга туширилиши билан боғлиқ. Эндиликда фойдаланувчилар халқаро етказиб бериш ва божхона расмийлаштируви билан хорижий сотувчилардан буюртмаларни расмийлаштиришлари мумкин. 

Янгиланган ҳужжатларда бундай буюртмаларни расмийлаштириш, қайтариш ва бекор қилиш қоидалари аниқлаштирилди, шунингдек, халқаро харидлар учун зарур бўлган шахсий маълумотлар рўйхати кенгайтирилди. Бундан ташқари, буюртмаларни бажариш учун маълумотлар узатилиши мумкин бўлган ҳамкор компаниялар рўйхати, жумладан, логистика операторлари ва почта хизматлари янгиланди.

Янгиликлар 1 сентябрдан кучга киради ва қуйидаги ҳаволалар орқали мавжуд бўлади:

фойдаланувчи билан келишув;

махфийлик сиёсати.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон