Тошкент вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фирма аниқланди
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида «майнинг фирма» томонидан 450 млн сўмга яқин электр энергияси талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Д.га тегишли хонадонда майнинг қурилмалари электр тармоғига рухсатсиз уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳолат электр таъминоти корхонасига 449,2 млн сўмлик зарар етказган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.