Майоттада сўнгги 90 йилдаги энг кучли довул содир бўлди
Майотта (Франциянинг Ҳинд океанидаги ҳудудида) сўнгги 90 йилдаги энг кучли довулга бўлди. Бу ҳақида «ТАСС» хабар берди.
Қайд қилинишича, маҳаллий инфратузилма жиддий зарар кўрди, 15 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Довул 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Архипелаг аҳолисига ёрдам кўрсатиш бўйича операцияда 1,6 мингга яқин полициячи ва жандарм иштирок этмоқда;
БФМТВ маълумотларига кўра, довул қурбонлари сони бир неча мингга етиши мумкин.