Мамаризо Нурмуратов Марказий Банк раиси лавозимидан озод этилди

Олий Мажлиси Сенатининг кенгаши президент тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Мамаризо Нурмуратов 2017 йил 6 июнь куни Марказий банкни 1991 йилдан буён бошқариб келган Файзулла Муллажонов вафотидан сўнг ушбу лавозимни эгаллаб, Марказий банк раиси этиб тайинланган эди.

Маълумот ўрнида, Тимур Ишмедов Марказий банкнинг янги раиси бўлиши кутилмоқда.

Қарорлар