Термизда фермер хўжалиги электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Термиз туманида фермер хўжалиги томонидан 433,6 млн сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.
Қайд қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлашган «С.Й.» фермер хўжалиги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликда гумон қилинмоқда.
Аниқланишича, фермер хўжалигига қарашли сув чиқариш насоси электр ҳисоблагичдан ташқари улаб ишлатилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 433,6 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.